Линклар

Жанубий ва Марказий Осиё бўйича АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Ричард Баучер Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов билан учрашди.


Баучер Раҳмонов билан учрашув чоғида 6 ноябрда Тожикистонда ўтказиладиган президентлик сайлови, шунингдек АҚШнинг минтақадаги энергетика лойиҳалари муҳокама этилганини айтди: “Бизнингча, бу сайлов халқаро андозаларга жавоб бериш, шунингдек келажакда Тожикистонда демократик барқарорлик ўрнатилишида хизмат қиладиган ташкилотлар қуриш нуқтаи назаридан олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин”, – деди АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси.
Душанбедан жўнаб кетиши олдидан Ричард Баучернинг Тожикистон Ташқи ишлар вазири Талбак Назаров билан учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG