Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев Хавфсизлик кенгаши котиби Мирослав Ниёзовни эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолади.


Қирғизистон президенти матбуот хизматига қарашли Интернет сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Ниёзов ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаган. Озодлик радиосининг Қирғиз хизмати маълумотига кўра, Алик Ўрозов Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Айни пайтда президент Қурманбек Бакиев Ички ишлар вазири Мурат Султановни Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи этиб тайинлади. Бакиевнинг бошқа бир фармонига кўра, Осмонали Гуронов вақтинча Қирғизистон Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Гуронов ҳозирга қадар вазирликнинг диний экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими раҳбари бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG