Линклар

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Ироқнинг Курдистон автоном вилояти раҳбарлари билан учрашди.


Ирбил шаҳрида бўлиб ўтган сўзлашув чоғида Кондолиза Райс Курдистон раҳбари Масуд Барзанини нефт савдосидан тушаётган даромадни Ироқнинг бошқа вилоятлари билан баробар бўлашишга чақирди. Ирбилда Барзани билан ўтказилган матбуот конференциясида Кондолиза Райс: “Биз миллий ярашув жараёни, Ироқ яхлитлиги, мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурган, ўз қўшнилари билан тинч-тотув яшайдиган демократик Ироқ ҳақида мазмунли суҳбат ўтказдик”, – деди АҚШ Давлат котиби.
Икки ҳафта олдин нефт даромади борасида тортишув юзага келгани сабабли Курдистон ҳукумати Ироқдан ажралиб чиқишга таҳдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG