Линклар

Ноқонуний яшаётганликда айбланган тахминан 130 нафар грузиялик Россиядан самолётда ўз ватанларига депортация қилиндилар.


Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига қарашли самолёт Тбилисига олиб борган грузияликларнинг айримлари виза муддати тугамаганига қарамай Россиядан депортация қилинганларини айтдилар. Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига қарашли самолёт Грузиядан 180га яқин россияликни олиб Москва томон парвоз қилди.
Айни пайтда, Москва шаҳар Маориф бўлими расмийси милиция ота-онаси ноқонуний иммигрант бўлиши мумкин бўлган грузиялик болаларини мактабларда қидираётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бироқ Ички ишлар вазирлиги бу маълумотни рад этди. Тўрт нафар россиялик офицер Грузияда ҳибсга олиниб жосусликда айбланганига ўч олиш мақсадида Москва расмийлари Грузияга қарши транспорт ва почта чекловини жорий қилди ва Россиядаги грузияликларни назорат қилишни кучайтирди.
XS
SM
MD
LG