Линклар

Ўтган йил Покистонда рўй берган кучли зилзиладан омон қолган юзлаб фуқаро 7 октябр куни Исломободда норозилик намойиши ўтказди.


Тадбир иштирокчилари зилзиладан кейинги қайта қуриш ишларида ҳукумат расмийларини коррупцияда айбладилар. Норозилик намойиши Покистонда кучли зилзила рўй берганига бир йил тўлишидан бир кун олдин ўтказилди. 2005 йил 8 октябр куни Покистоннинг Кашмир вилоятида рўй берган табиий офат натижасида 73 минг одам нобуд бўлган, уч ярим миллион аҳоли бошпанасиз қолган эди.
XS
SM
MD
LG