Линклар

Россия ва Грузия ўртасида таранг муносабатлар давом этмоқда.


Грузия президенти Михаил Саакашвили Францияда чиқадиган “Le Figaro” газетасига Россия ирқчилиги аввал Чеченистонга қаратилган бўлса, ҳозир Грузияга йўналтирилганини айтди.
Айни пайтда, Россия президенти Владимир Путин Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини Грузия ўзининг “масъулиятсиз сиёсатини тўхтатиши учун” Тбилиси расмийларига босим ўтказишга чақирди.
Тўрт нафар россиялик офицер Грузияда ҳибсга олиниб жосусликда айбланганига ўч олиш мақсадида Москва расмийлари Грузияга қарши транспорт ва почта чекловини жорий қилди. Жума куни эса Москва расмийлари ноқонуний яшаётганликда айбланган тахминан 130 нафар грузияликни Россиядан самолётда ўз ватанларига депортация қилди.
XS
SM
MD
LG