Линклар

logo-print

Чеченистон уруши танқидчиси бўлган россиялик таниқли журналист Анна Политковская суиқасд қурбони бўлди.


Москва милициясига асосланиб Россиядаги ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Политковскаянинг жасадини қўшниси шаҳар марказидаги у яшайдиган бинонинг лифтида топган. Милиция ходимлари лифт ичида тўппонча ва тўртта ўқ ҳам топганлар.
Анна Политковская Кремл сиёсатига қарши бўлган "Novaya Gazeta" газетаси мухбири бўлган. У 2002 йилда Москва теартида одамларни гаровга олган чечен жангчилари билан музокара ўтказган. Икки йилдан сўнг Политковская Бесландаги мактабда юзлаб ота-она ва ўқувчилар чечен партизанлари томонидан гаровга олингани ҳақида репортажлар тайёрлай олмаган. Чунки у самолётда чой ичганидан кейин “овқатдан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқилилган. Анна Политковская президент Владимир Путин ва унинг Чеченистонда юритаётган сиёсатини танқид қилувчи китоблар муаллифидир. Ўз вақтида у ҳибсга ҳам олинган ва уни ўлдиришга ҳам таҳдид қилганлар.
XS
SM
MD
LG