Линклар

Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондони, британиялик генерал Дэвид Ричардс яқин кунлар ичида Покистон президенти Парвез Мушарраф билан сўзлашувлар олиб бориш учун Исломободга сафар қилишни режалаган.


Ҳозирча НАТО сафар кунини маълум қилмади. Аммо Британияда чиқадиган "Санди Таймс" газетаси Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондони Покистонга душанба куни бориши ҳақида ёзган. Айни пайтда Афғонистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Пактика вилоятида шанба куни рўй берган қуролли тўқнашувда беш нафар қуролли исёнкор ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG