Линклар

logo-print

Ироқ полицияси ҳамда Америка ва ҳукумат кучлари Ироқ жанубидаги Дивания шаҳрида шиа қуролли гуруҳлар билан кечган қақшатқич жангларда 30 нафар жангари йўқ қилинганини билдирди.


Жорий йилнинг август ойларида шу шаҳарда Муктадо ас Садр бошлиқ маҳаллий радикал шиа гуруҳлари билан кечган жангларда ўнлаб одам нобуд бўлган эди. Айни пайтда Америка қўмондонлиги шанба куни Ироқда икки ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди. Ироқда 2003 йил ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери ҳаммаси бўлиб 2700 америка аскари ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG