Линклар

Хитой ва Япония Шимолий Кореянинг ядровий синовлар ўтказиш режаси юзасидан хавотир изхор этишди.


Бугун Пекинда учрашган Хитой президенти Ху Цзинтао ва Япония бош вазири Синдзё Абэ Шимолий Кореяни ядровий синовлар ўтказиш режасидан воз кечишга кўндиришда ҳамкорлик қилажакларини айтишди. Шимолий Корея Американинг эхтимолий агрессиясига қарши ядровий қуролга мухтож экани ва ядровий синовлар ўтказиш режасида экани борасида ўтган хафта маълум қилган эди. Ўтган ой Япония бош вазири сифатида лавозимига киришган Синдзё Абэ 2001 йилдан бери илк бора Хитойга сафар қилган Япония бош вазиридир. Душанба куни у Хитойдан Жанубий Корея президенти Ро Му Хьюн билан учрашиш учун Сеулга учиб кетади.
XS
SM
MD
LG