Линклар

Латвияда ўтган парламент сайловларининг расмий натижалари эълон этилди.


Унга кўра, уч партияни ўз ичига олган ҳукмрон коалиция ғолиб чиққан. Бош вазир Айгар Калвитис бошлиқ Халқ партияси етакчилигидаги коалиция сайловчиларнинг 45 фоиз овозини қозонгани, "Янги давр" деб аталувчи мухолифат партияси эса сайловда умумий овозларнинг 16 фоизини тўплагани айтилган эди. Ҳаммаси бўлиб Латвиядаги парламент сайловида еттита партия қатнашди. Марказий сайлов қўмитасига кўра, овоз беришда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 62 фоизи қатнашган ва жиддий қонунбузарликдар кузатилмаган. Сайловнинг расмий натижаларига кўра, демак Бош вазир Айгар Калвитис етакчилигидаги хукмрон коалиция мамлакат парламентидан 51 ўринни эгаллаган. Қолган 49 ўрин мухолифатга насиб этди.
XS
SM
MD
LG