Линклар

Покистонда бир йил аввалги дахшатли зилзила қурбонлари хотирланмоқда.


Покистон шимоли Қашмир минтақасида бир йил аввал рўй берган зилзила оқибатида 73 минг одам нобуд бўлган эди. Бугун Покистон масжидларида зилзила қурбонлари хотирасига Қуръон ўқилди.
Зилзила эпи марказида бўлган Покистоннинг Музаффаробод шаҳрида бугун ўтказилган мотам тадбирида Покистон президенти Парвез Мушарраф сўз олди ва зилзиладан вайрон бўлган шаҳарни тиклаш ишлари уч йилдан сўнг тугалланишини ваъда қилди.
"Ишлар аввалгидай жадал олиб борилмоқда. Озод Қашмир ҳукумати, Покистон ҳарбий кучлари ва Покистон ҳукумати сиз билан. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади", - деди Покистон президенти Парвез Мушарраф.
Шунингдек, Мушарраф зилзиладан азият чеккан аҳолига юборилган гуманитар ёрдамлар ўғирланиши холатлари юзасидан ҳам тергов ўтказилишини ваъда қилди. Бир гуруҳ покистонликлар ҳукуматни коррупцияда, жумладан гуманитар ёрдамларни ўмарганликда айблаб Исломободда норозилик намоиши ўтказган эди. Покистонда ўтган йилги зилзила оқибатида уч миллиондан зиёд аҳоли бош панасиз қолган.
XS
SM
MD
LG