Линклар

logo-print

Президент Нурсултон Назарбоев ўзининг Жанубий Қозоғистондаги вакилига вилоятда ОИТВ билан касалланган барча болаларга ёрдам бериш бериш бўйича тегишли чоралар кўришни топширди.


Хабарларга кўра, Н.Назарбоев бу ҳақда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Умурзоқ Шукеев билан Остонада ўтган учрашув пайтида айтган.
Охирги бир-икки ой ичида бу вилоятда ўнлаб бола ва катта ёшли саккиз кишига ОИТВ юққани аниқланди. Болаларнинг олти нафари вафот этди.
Соғлиқни сақлаш расмийларининг билдиришича, касаллик стерилланмаган шприцлар ёки зарарланган қонни қуйиш орқали юққан бўлиши мумкин.
Расмийлар мазкур воқеа юзасидан 12 та жиноят иши очилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG