Линклар

logo-print

Россиянинг Тюмень вилояти суди ўзбекистонлик қочқин Байрамали Юсуповни ватанига экстрадиция қилмаслик ҳақида ҳукм чиқарди.


“Фуқаровий жамият” нодавлат ташкилотининг билдиришича, шанба куни Тюмень вилояти суди Россия Бош прокуратурасининг Б.Юсуповни экстрадиция қилиш ҳақида чиқарган қарорини бекор қилган. Б.Юсупов 13 ой ҳибсда сақлангандан кейин суд залидан озод қилинган.
Б.Юсупов 2005 йилнинг августида Ўзбекистон сўровига кўра ҳибсга олинган эди. Ўзбекистон уни диний экстремизмда айблаган.
Ўтган чоршанба куни Россия миграция хизмати Б.Юсуповга қочқин мақомини беришни рад этганди. “Фуқаровий жамият” ташкилоти Б.Юсупов бу қарор бўйича шикоят қилиш ниятида эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG