Линклар

Афғонистоннинг шарқий минтақасида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлгани хабар қилиняпти.


Мамлакат шарқидаги Нангарҳар вилоятида узоқдан туриб бошқариладиган бомба портлаши оқибатида вилоят туманларидан бирининг ҳокими, полиция бошлиғи ва разведка раҳбари нобуд бўлган. Шунингдек, портлашда яна бир полиция зобити ва бир йўловчи ҳам ўлган.
“Толибон” ҳаракати бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Айни пайтда полиция жангларда 54 жангари ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG