Линклар

logo-print

Ироқ полициясининг 1200 кишидан иборат бўлинмаси шубҳали гўштни егани оқибатида заҳарланди.


Полициячилардан уч нафари вафот этгани айтилмоқда.
Бўлинма қўмондони полковник Бадр ал-Зиёдийнинг билдиришича, рўза тутаётган полициячилар якшанба куни ифторликдан кейин касал бўла бошлаган. Заҳарланган полициячиларнинг 60 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бағдодда номаълум шахс Ироқ вице президенти Ториқ ал-Ҳошимийнинг укаси генерал-лейтенант Амир ал-Ҳошимийни ўлдириб кетгани хабар қилиняпти.
Шунингдек, Бағдодда Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн ва унинг олти ёрдамчиси устидан суд мажлиси 12 кунлик танаффусдан кейин қайта бошланди. Қора курсидагилар курдларга қарши геноцид амалга оширишда айбланмоқда.
Сўнгги ҳафталар давомида Саддам Ҳусайннинг суд залидан бир неча марта чиқариб юборилиши боис, суд мунтазам равишда тўхтатиб келинаётган эди. Ҳусайннинг адвокатлари суд мажлисини бойкот қилмоқда.
XS
SM
MD
LG