Линклар

logo-print

Тожикистон ҳукумати рус тилидаги “арианасторм.ком”, “центразия.ру”, “чароғируз.ру”, “фергана.ру” ва “тажикистантаймз.ру” Интернет сайтларини мамлакат хавфсизлигига путур етказаётгани важи билан ёпиб қўйди.


Бу Интернет агентликларидан учтасининг ваколатхонаси Москвада жойлашган.
Тожикистон мустақил матбуот миллий уюшмаси президенти Нуриддин Қаршибоев ҳукуматининг бу қарори сиёсий эканини таъкидлайди.
“Ўйлашимча, бу президент сайловидан олдин олиб борилаётган кампанияга бевосита алоқадор. Бу чора орқали ҳукумат Интернет фойдаланувчилари учун муқобил ахборот манбаларини чекламоқчи. Ёпилган бешта сайт нафақат расмийлар нуқтаи назарини, балки ахборотнинг муқобил манбаларини ҳам тақдим қилиб боргани инкор этиб бўлмайдиган фактдир”, - дейди тожикистонлик журналист.
Тожикистон ахборотларни назорат қилиш агентлиги мамлакатдаги 12 та Интернет-провайдерга юборган мактубида “ахборот соҳасидаги ҳукумат сиёсатига путур етказувчи” сайтларни топиб, уларни ёпиб қўйишни сўраган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари президент Имомали Раҳмоновни 6 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловдан олдин матбуот эркинлигини чеклаётганликда айбламоқда.
Ўтган ҳафтада мухолифатдаги Демократик партия расмийларни партияга тегишли “Адолат” газетасининг чоп этилишига тўсқинлик қилишда айблади. Ҳукумат бу айбни рад этди.
XS
SM
MD
LG