Линклар

logo-print

Ўзбекистон Тожикистонга етказиб берилаётган газ нархини қарийб икки баробар оширмоқчи.


“Тожикгаз” ширкати бош директорининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимов Ўзбекистоннинг “Ўзтрансгаз” компаниясидан Тожикистонга етказиб бериладиган газнинг ҳар куб метри учун 2007 йилдан бошлаб 100 доллар нарх белгилангани ҳақида мактуб олинганини маълум қилди.
Ҳозир Тожикистон Ўзбекистон газини 55 доллардан олади. Ш.Шоимовнинг билдиришича, Тожикистон Ўзбекистон расмийларининг газ нархини босқичма-босқич кўтаришга рози бўлишига умид қилмоқда.
Айни пайтда “Тожикгаз”нинг “Ўзтрансгаз”дан икки миллион доллардан кўпроқ қарзи бор. “Ўзтрансгаз” бошқа давлатларга экспорт қилинаётган газ нархини ҳам қарийб икки баробар ошириш ниятида.
XS
SM
MD
LG