Линклар

Қарши шаҳри суди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ёдгор Турлибековни таъмагирликда айблаб, уч ярим йилга озодликдан маҳрум этди.


Суд қачон ҳукм чиқаргани ҳозирча аниқ эмас.
70 ёшни қоралаётган Ё.Турлибеков жорий йил 16 июнь куни Қаршидаги ўз уйида ҳибсга олинган эди. Дастлаб унга президент Ислом Каримовни ҳақорат қилганлик айблови қўйилган. Кейинчалик бу айблов бекор қилиниб, янгиси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ё.Турлибековнинг яқинлари унга қўйилган айбловлар сохта эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG