Линклар

Россия президенти Владимир Путин Дрезден шаҳрида Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашувдан сўнг журналист Анна Политковскаянинг ўлдирилиши “жазосиз қолиши мумкин бўлмаган қабул қилиб бўлмас жиноят” эканини таъкидлади.


А.Меркел В.Путин бу қотиллик юзасидан пухта текширув ўтказишга ваъда берганини маълум қилди.
“Мен Анна Политковскаянинг ўлимидан биз жуда хафа бўлганимизни ва бу қотиллик бўйича пухта текширув ўтказилиши кераклигини очиқ айтдим. Чунки бу рамзий маънода матбуот эркинлиги билан боғлиқ. Россия президенти шундай қилишга ваъда берди”, - деди А.Меркел.
XS
SM
MD
LG