Линклар

9 октябрь куни АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига Шимолий Кореяга нисбатан аллақачон жорий қилинган санкцияларни кучайтириш ҳақидаги резолюция лойиҳасини тарқатди.


Шимолий Кореянинг яқин иттифоқчиси бўлган Хитой БМТ томонидан Пхенян расмийларига қарши санкциялар жорий қилишни қўллаши ёки қўлламаслигини билдирмади.
10 октябрь куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Лиу Жиангчао ўз мамлакати Пхенян билан яхши муносабатларни сақлаб қолишни хоҳлашини айтди.
“Шимолий Корея халқаро ҳамжамият чақириғига қарамай, яқинда ядровий синов ўтказди. Хитой бунга қаршидир. Шимолий Кореянинг хатти-ҳаракати Хитой билан муносабатларга таъсир этди. Биз Шимолий Корея билан дўстона қўшничилик муносабатларини давом эттиришга ҳаракат қиламиз”, - деди вазирлик вакили.
XS
SM
MD
LG