Линклар

Тожикистон ҳукумати мустақил Интернет сайтларини тўсишни бекор қилди.


Алоқа вазирлигининг ахборотни тартибга солиш агентлиги вакили Олим Давронов қабул қилинган қарор сабаблари ҳақида “Озодлик” радиосига бундай деди: “Ноҳукумат ва халқаро ташкилотлардан бизга кўплаб шикоятлар келиб тушди. Агентлигимиз раҳбари ўринбосари вазирликка чақиртирилди. Кейин улар бир қатор Интернет сайтларини тўсишни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилдилар”, – деди Олим Давронов.
Бу қарор қачондан амалга тадбиқ этилиши маълум эмас. Тожикистон Алоқа вазирлиги расмийлари arianastorm.com, centrasia.org, charogiruz.ru, ferghana.ru, ва tajikistantimes.ru Интернет сайтлари тўсилишини бекор қилган.
XS
SM
MD
LG