Линклар

Чеченистоннинг Москвапараст Бош вазири Рамзан Қодиров россиялик таниқли журналист Анна Политковскаянинг ўлдирилишига алоқаси йўқлигини айтди.


“Анна Политковская масаласида гапирадиган бўлсам, у менга халақит бермаган, аксинча, менга ёрдам берган. Агар у отам ҳақида қандайдир танқидий нарса ёзса, уни судга бериб орани очиқ қилиб олган бўлардик. Чеченлар аёллар билан ади-бади айтишиб ўтирмайди. Анна эса аёл эди. Менимча, уни ўлдиришни буюрганлар буни Қодиров номини яна қоралаш мақсадида қилган. Мен аёлларни ўлдирмаганман ва ўлдирмайман”, – деди Рамзан Қодиров.
Анна Политковская Чеченистонда содир этилан қатлиомлар ҳақида кўплаб мақолалар ёзган. Дўстлари ва кўплаб сиёсатчилар Аннанинг ўлдирилиши унинг журналистик фаолияти билан боғлиқ, демоқдалар.
Германияда чиқадиган “Sueddeutsche Zeitung” газетасининг ёзишича, Россия президенти Владимир Путин Анна Политковская ёзган мақолалар Рамзан Қодировнинг сиёсий карьерасига ҳалал бермаганини айтган.
XS
SM
MD
LG