Линклар

11 октябр куни Вашингтонда ўтказилган матбуот конференциясида АҚШ президенти Жорж Буш Шимолий Кореянинг ядровий синов ўтказгани дунёни таҳлика остига қўйганини айтди.


“Ушбу иддаонинг ўзи халқаро тинчлик ва барқарорликка таҳдид солади. Шимолий Кореянинг хатти-ҳаракатига жавобан биз минтақадаги иттифоқчиларимиз билан бирга ишлаяпмиз ва БМТ Хавфсизлик кенгашида Пхенян расмийларига жиддий жавоб ҳозирламоқда”, – деди АҚШ раҳбари.
Президент Буш Пхенян расмийларига ҳужум уюштириш ниятида эмаслиги ва муаммони дипломатик йўл орқали ҳал этиш тарафдори эканини яна бир марта таъкидлади.
XS
SM
MD
LG