Линклар

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги агар АҚШ босим кўрсатишни давом эттираверса, Пхенян расмийлари яна ядровий синов ўтказишига таҳдид қилди.


Ташқи Ишлар вазирлиги баёнотини Корея халқ демократик республикаси давлат телевидениеси диктори ўқиб эшиттирди: “КХДР ҳам диалог ҳам қарама-қаршиликка тайёр. Агар АҚШ КХДРга босимни давом эттириб унинг обрўсига путур етказишни давом эттирса, КХДР унга қарши чоралар кўради”, – деди миллий телевидение диктори.
Дипломатлар ва мутахассислар Шимолий Корея ядровий синов ўтказганини савол остига қўймоқда. Франция Мудофаа вазири Мишел Аллион-Марие хоним Шимолий Корея иддао қилаётган ядровий қурол синови жуда кичик портлаш ҳосил қилгани ва синов ҳақиқатан амалга ошган бўлса, у муваффақиятсиз ўтганини билдирди.
XS
SM
MD
LG