Линклар

logo-print

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Франция парламентининг қуйи палатаси Усмонли Империя даврида арманлар қатлиом қилингани ҳақидаги ҳужжат қабул қилингани Анқаранинг Париж расмийлари билан муносабатларига салбий таъсир этишини таъкидлади.


Айни пайтда, Франция ҳукумати Туркия билан алоқалар қадрли эканини айтиб, бу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламаслигини билдирди. Мазкур ҳужжат қонун кучига кириши учун уни Парламентнинг юқори палатаси - Сенат мақуллаши сўнг, уни президент имзолаши керак.
Арманистон ҳукумати Франция парламенти қуйи палатаси қабул қилган қарорни олқишлади. Бироқ Туркиянинг яқин итифоқчиси бўлган Озарбайжон Анқара расмийлари сингари Франция Парламенти қуйи палатаси қарорини қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG