Линклар

logo-print

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида худкуш ҳужум уюштирилгани оқибатида НАТО етакчилигидаги тинчликпарвар кучларнинг бир ҳарбийси нобуд бўлди.


У қайси давлат фуқароси экани ҳозирча маълум қилингани йўқ. НАТО етакчилигидаги тинчликпарвар кучларнинг Қандаҳордаги вакили майор Дари Моррел Озодлик радиосига ҳужум ҳақида бундай деди: “НАТО кучларига қарашли автомобил карвонига қарши портлаш ҳудкуш кимса томонидан ёки қандайдир қўлбола қурилма ишга туширилгани оқибатида содир бўлди. Ҳозирча буни аниқ айтиш қийин. Оқибатда ҳалқаро кучларнинг икки аскари яраланди. Ҳозирча тинч аҳоли вакилларидан беш одам нобуд бўлгани бир неча одам яралангани маълум”, – деди Афғонистондаги НАТО етакчилигидаги кучлар матбуот вакили.
XS
SM
MD
LG