Линклар

Жанубий Кореянинг “Hyundai Motor” компанияси “UzDaewoo Motor” ширкатини сотиб олиш хусусида Ўзбекистон расмийлари билан сўзлашув олиб бормоқда.


Музокара тугамагани боис компания вакили маълумот беришдан бош тортди. Автомобил ишлаб чиқариш бўйича дунёда олтинчи ўринда турадиган “Hyundai Motor” Хитой, Ҳиндистон, Туркия, АҚШ ва Чехия республикасида ишлаб чиқариш заводларига эга. Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, “Hyundai Motor” Ўзбекистондаги заводни сотиб олиш орқали Россия бозорига киришни мўлжалламоқда.
XS
SM
MD
LG