Линклар

logo-print

Чехия пойтахти Прагада Озод Европа/Озодлик радиоси учун янги бинони қуриш ишлари бошланди.


Қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган радиомарказ биносининг пойдеворига биринчи ғиштни қўйиш маросимида Чехия Ташқи ишлар вазири Александр Вондра, АҚШнинг Прагадаги элчиси, АҚШ ҳукумати вакиллари ва бошқалар иштирок этдилар. Йиғилганлар олдида чиқиш қилган Александр Вондра: “Биз Озод Европа/Озодлик радиоси дунёда қандай ўрин тутишини жуда яхши биламиз. Биз демократия ривожи учун қўшаётган хиссаси учун миннатдорлик билдирамиз. Бу радиостанция Прага шаҳрида жойлашганидан биз ғурурланамиз”, – дея баёнот берди Чехия Ташқи ишлар вазири.
2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террор ҳужумидан кейин Озод Европа/ Озодлик радиосини собиқ Чехословакия парламенти биносидан хавфсиз жойга кўчириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG