Линклар

2006 йилги Нобел Тинчлик мукофоти бангладешлик Муҳаммад Юнусга берилди.


Буни Ослода Норвегия Нобел қўмитаси раҳбари эълон қилди: “Норвегия Нобел қўмитаси 2006 йилги Тинчлик мукофотини тенг иккига бўлиб, жамиятнинг кам таъминланган қатламини ривожлантиришга қўшган хиссаси учун Муҳаммад Юнус ва “Грамен банк”ка беришга қарор қилди”, – деди Оле Данболт Муоё.
Нобел қўмитасига кўра, Муҳаммад Юнус 30 йил олдин хеч қандай молиявий хавфсизлик кафолатисиз камбағалларга кредитлар берган. Юнус ва унинг банки нафақат Бангладеш балки бутун дунёда миллионлаб аҳолининг қашшоқликдан қутулишида ёрдам берган. 191 нафар номзод орасидан Муҳаммад Юнус ва унинг банкига бир миллион 360 минг доллар миқдоридаги 2006 йилги Нобел Тинчлик мукофоти берилгани кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди.
XS
SM
MD
LG