Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши азолари ядровий синов ўтказган Шимолий Кореяга қарши санкциялар қўллаш ҳақидаги резолюция лойиҳаси ҳақида келишувга эришдилар.


Мазкур хужжатни 14 октябр куни Хавфсизлик кенгашида овога қўйилади. Буни ёпиқ эшиклар ортида ўтган йиғилишдан кейин АҚШ ва Япония расмийлари эълон қилдилар.
Айни пайтда, Пекинда бўлиб ўтган музокарада Хитой ва Жанубий Корея президентлари Шимолий Корея ўтказган ядровий синов борасида юзага келган бўҳронни ҳал қилиш масаласида муросага келдилар.
Икки президент матбуот хизматлари тарқатган хабарга кўра, Ху Цзинтао ва Но Му Хун БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга қарши муносиб чора кўришини қўллаб-қувватлашга келишганлар. Москва ва Пекин расмийлари Шимолий Кореяга қарши ҳарбий куч қўллашга қарши эканини билдирган эди. Маълумотларга кўра, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Алексеев музокара ўтказиш мақсадида Шимолий Кореяга жўнаб кетган.
XS
SM
MD
LG