Линклар

Резолюция лойиҳаси овозга қўйилади

  • Ҳасанжон

Шимолий Корея ядро синови ўтказганига жавобан унга қарши қарши санкциялар жорий этиш ҳақида АҚШ ишлаб чиққан резолюция лойиҳаси 14 октябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилади.

АҚШ бу лойиҳани 12 октябр куни БМТ Хавфсизлик кенгашига расман тақдим этган ва унинг 13 октябрь куни овозга қўйилишини сўраганди. Бироқ Хавфсизлик кенгашида вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган Россия ва Хитой қисқа муддат ичида ҳужжатни овозга қўйиш эҳтимолдан йироқ эканини билдирди.

Лойиҳанинг дастлабки лойиҳасида Пхенянга қарши куч қўллаш таклифи ҳам бор эди. Аммо Вашингтон Россия ва Хитойнинг таклифини инобатга олиб, лойиҳа матнини қайта кўриб чиқди. Янги матнда БМТ Хартиясининг ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи 7-моддаси эмас, балки иқтисодий ва бошқа жазо чоралари қўллашни назарда тутувчи 41-моддаси мавжуд.

Хитой Шимолий Кореянинг асосий савдо ҳамкоридир. Россия ҳам Пхенян билан савдо алоқаларига эга. Москва ва Пекин расмийлари Шимолий Кореяни қуролсизлантиришни хоҳлашини, аммо юзага келган бўҳрон музокаралар орқали ҳал этилмаса, минтақада беқарор вазият юзага келиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Айни пайтда резолюция лойиҳасида Шимолий Кореяга кетаётган ва мамлакатдан келаётган юк кемаларида халқаро текширув ўтказишни назарда тутган банд келишмовчиликка сабаб бўлмоқда.

Пекин расмийлари ушбу чорани қўлламаяпти. Чунки уни амалга ошириш учун халқаро ҳарбий кучлар Хитой ҳудудларига яқин келиши керак бўлади. Резолюциянинг бошқа бандлари, масалан, Пхенян расмийларининг ракета ва ядровий дастури учун фойдали бўлган материалларга эмбарго жорий этишни кўпчилик қўллаб-қувватлаяпти.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Болтон 12 октябрь Вашингтоннинг позицияси ҳақида гапириб: “Кенгаш ядровий синов ўтказилган ҳафтанинг ўзида унга жавоб қайтариши керак. Менимча, бу кўп нарса талаб қилмайди. Фикрлар ўртасида фарқ бўлади ва ҳозир ҳам резолюциянинг айрим бандлари хусусида ўзгача қарашлар бор. Биз уни ҳал қилиш устида ишлаймиз. Аммо биз тез ва кескин жавоб бериш ўрнига бундай қилмаймиз”, - деди.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин КХДРнинг ядровий синов ўтказганига якдил жавоб берилиши кераклигини, аммо резолюция лойиҳаси матни яна бир неча кун муҳокама қилиниши кераклигини таъкидлади.

“Менимча, жавоб кескин бўлиши, аммо пухта ўйлаб берилиши керак. Хавфсизлик кенгашининг ушбу резолюцияси жуда кескин баёнот бўлади”, – деди В.Чуркин.

13 октябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Шимолий Кореяга қарши санкциялар қўллаш ҳақидаги резолюция лойиҳаси ҳақида келишувга эришди.
XS
SM
MD
LG