Линклар

Бағдоддаги АҚШ элчихонаси руминиялик уч журналистни ўғирлаган АҚШ фуқароси ва унинг беш нафар ироқлик шериги Бағдоддаги суд томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинганини маълум қилди.


Руминиядаги ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, 53 яшар Муҳаммад Мунаф журналистларга таржимонлик қилган. У 2005 йилнинг март ойида шериклари билан журналистларни ўғирлаган ва икки ойдан кейин уларни қўйиб юборган. Руминия ва Ироқ фуқаролигига ҳам эга бўлган Мунаф суд томонидан пул ундириш мақсадида журналистларни ўғирлаганликда айбдор, деб топилди.
XS
SM
MD
LG