Линклар

Афғонистоннинг Лағмон вилояти ҳокими Гулоб Мангалга қарши ҳужум уюштирилди.


Унинг айтишича, машиналар карвонининг бошидаги автомобил бомбага дуч келиб портлаган пайтда у иккинчи машинада кетаётган бўлган. Портлаш оқибатида бир қўриқчи нобуд бўлган. Сўнгги пайтларда пойтахт Кобулга қўшни бўлган Лағмон вилоятида толиблар жанггарилари ҳамда бир-бирига душман бўлган маҳаллий расмийлар қатор ҳужумлар уюштиргани айтилмоқда. Айни пайтда, 13 октябр куни Афғонистоннинг шарқий қисмида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида олти нафар полиция ходими нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG