Линклар

Россия Мудофаа вазири БМТ резолюциясида Шимолий Кореяга қарши ҳарбий куч қўллаш таҳдиди назарда тутилмаган бўлиши кераклигини айтди.


Сергей Иванов Москвада Хитойнинг юқори лавозимли расмийси Танг Жиаксуан билан учрашганидан кейин шундай баёнот берди. Жиаксуан бир кун олдин АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашган эди. Сергей Иванов Шимолий Корея душанба куни ядровий синов ўтказганини қоралаб, халқаро санкциялар Пхенян расмийларини олти томонлама музокараларни қайта бошлашга қаратилган бўлиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG