Линклар

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашувни белгилашга уринишлар боши берк кўчага кириб қолганини маълум қилди.


Расмий хабарларга кўра, Э.Олмерт Фаластин етакчисига учрашишни таклиф қилгани, бироқ Маҳмуд Аббос бунга қизиқиш кўрсатмаганини айтган. Маҳмуд Аббоснинг маъмурияти бу хабарни изоҳлаганича йўқ. Сўнгги бир неча ҳафта давомида Аббос ҳам, Олмерт ҳам ўзаро учрашувга тайёр эканини айтиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG