Линклар

logo-print

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо Россия ҳукумати таниқли журналист Анна Политковскаянинг ўлдирилишига жавобгарларни топиб, суд қилиши кераклигини таъкидлади.


“Би-Би-Си”га берган интервьюсида Баррозо бу ҳақда шахсан президент Владимир Путинга айтиш ниятида эканини маълум қилди. В.Путин ва Кремлнинг Чеченистондаги сиёсатини танқид қилиб келган журналист Анна Политковская 7 октябрь куни ўлдириб кетилган эди. Терговчилар бу қотиллик унинг журналистик фаолияти билан боғлиқлигини айтмоқда. Унинг тарафдорлари эса Аннанинг ўлими Россияда сўз эркинлиги хавф остида эканини кўрсатишини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG