Линклар

Арманистон ташқи ишлар вазири Вардан Осканян Туркия 1915-17 йилларда арманлар қатлиом қилинганини тан олишга рози бўлмаётганига қарамай, Анқара билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилажагани билдирди.


У Анқаранинг ўтган аср бошидаги воқеаларни тан олишдан бош тортаётгани “геноцидни давом эттириш билан баробар” эканини таъкидлади.
“Лекин келажакка боқиш ва Туркия билан муносабатларни яхшилаш менинг бурчимдир”, - деди Ереван расмийси.
Туркия 1993 йилда Арманистон билан чегараларни ёпган. Туркиянинг “Онадўли” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия бош вазири Ражап Тойип Эрдўған Франция парламенти Биринчи жаҳон уруши пайтидаги воқеаларни арманлар геноциди, деб тан олувчи ҳужжатни қабул қилганидан Франция президенти Жак Ширак афсус билдирганини айтган.
Франция парламентининг қуйи палатаси қабул қилган қонун лойиҳасида 1915-17 йилларда Усмонли турк империяси арманларга нисбатан геноцид амалга оширганини инкор этиш жиноят ҳисобланади. Қонун кучга кириши учун уни Сенат тасдиқлаши ва президент имзолаши керак.
XS
SM
MD
LG