Линклар

logo-print

Ироқ Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Бағдоднинг шарқий қисмида амалга оширилган портлашда камида тўрт киши ҳалок бўлган.


Йўл четига ўрнатилган бомбанинг нишони Ички ишлар вазирлиги мулозими Ҳала Муҳаммад Шакр бўлган. Аммо Шакр ҳужумдан омон қолган. Бу воқеада олти киши жароҳатланган. Ироқ шимолидаги Балад шаҳрида эса шиа жангарилари 46 суннийни ўлдиргани хабар қилинмоқда. Расмийлар шанба-якшанба кунлари амалга оширилган зўравонликларни жума куни Балад шаҳрида 17 шиа қатл этилганига қасос ўлароқ аҳоламоқда. Киркук шаҳрида амалга оширилган зўравонликларда ҳам 10 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари шанба куни амалга оширилган ҳужумлар оқибатида америкалик уч аскар ўлганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG