Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши ядровий синов ўтказганига жавобан КХДРга қарши жазо чоралари қўллашни назарда тутувчи резолюция лойиҳасини бир овоздан қабул қилди.


Пхеньянга нисбатан жорий этилган санкцияларга иқтисодий жазо ва қурол эмбаргоси киради. АҚШ томонидан ишлаб чиқилган резолюцияда Шимолий Кореяга танк, ҳарбий кема, самолёт ва ракета каби ҳужум қуролларини сотиш ман этилади. Резолюцияда, шунингдек, Шимолий Корея ўтказган ядровий синов “халқаро тинчлик ва хавфсизликка путур келтирувчи ҳаракат” ўлароқ қораланади ва БМТга аъзо давлатларга Шимолий Кореяга бораётган ёхуд у ердан келаётган юк транспортларида оммавий қирғин қуролларига алоқаси бўлган материаллар бор-йўқлигини текшириш ҳуқуқини беради. Россия ва Хитой талаби билан резолюцияда Шимолий Кореяни БМТ талабларини бажаришга мажбур этиш чораси ўлароқ ҳарбий чоралар кўриш кўзда тутилмади. Россия, Япония, Жанубий Корея ва АҚШ резолюция қабул қилинишини олқишлади. АҚШ президенти Жорж Буш ҳужжатни халқаро бирдамлик рамзи, дея баҳолади.
“БМТ томонидан қабул қилинган чора тез ва кескин бўлиш билан бирга биз, яъни халқаро ҳамжамият Корея ярим оролининг ядровий қуроллардан холи ҳудуд бўлиши истагида якдил эканимизни кўрсатди”, - деди Ж.Буш.
Шимолий Корея резолюцияни рад этди. Пхеньяннинг БМТдаги вакили Пак Гил Йон уни “бандитча”, деб атаб, Пхеньян АҚШ томонидан қилинадиган ҳар қандай босимни ўзига нисбатан уруш эълон қилиниши ўлароқ талқин қилишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG