Линклар

logo-print

Ироқнинг Сувайра шаҳрида ичига мина ўрнатилган машинанинг бозорда портлаши оқибатида камида ўн киши нобуд бўлди ва ўн беш киши жароҳат олди.


Айни пайтда сунний исëнчи гуруҳлари Ироқнинг беш вилояти ва Бағдодда ислом давлати қуражаклари ҳақида баëнот бердилар. Баëнот кеча интернет саҳифаларида пайдо бўлди. Ироқда мазҳаблараро зиддиятлар кучайиб бормоқда. Ҳар куни Ироқнинг турли шаҳарларида қийноқ аломатлари бўлган ўнлаб жасадлар топилмоқда. Ироқ ҳукумати мамлакатдаги фавқуллода вазиятни инобатга олиб миллий ярашув анжуманини номаълум муддатга кечиктирди. Анжуман ҳафта оҳирига мўлжалланган эди.
XS
SM
MD
LG