Линклар

Украина парламентидаги “Бизнинг Украина” блоки мухолифат сафига қўшилди.


Буни фракция раҳбари Роман Безсмертний Украина парламентининг Киев шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида расман эълон қилди: ““Бизнинг Украина” музокаралар жараёнини тарк этди. “Бизнинг Украина” мухолифат сафига ўтди. Вазирларимиз ҳукуматни тарк этяпти”, – деди партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари.
Украинада “Зарғалдоқ инқилоби” амалга оширилган асосий кучлардан бири ҳисобланган “Бизнинг Украина” вакиллари ҳукуматда бешта вазирлик лавозимини эгаллаган эди. “Бизнинг Украиана” партияси москвапараст Бош вазир Виктор Янукович бошчилигидаги ҳукуматнинг ташқи, ички ва иқтисодий соҳаларда олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватламаяпти.
XS
SM
MD
LG