Линклар

logo-print

Туркманистон президенти шу ҳафтада ўн мингдан ортиқ маҳбус, жумладан хоинликда айбланган саккиз маҳбусни ҳам амнистия қилишини билдирди.


Сапармурод Ниёзовга кўра, саккиз шахс тўрт йил олдин уни ўлдиришга уринган кишилардир. Амнистия қилинган барча маҳбуслар 19 октябрга қадар озодликка чиқарилади. Туркманистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Гелдимуҳаммад Аширмуҳамедовга кўра, қамоқ жазосига ҳукм қилинган деярли барча аёллар ва 253 нафар чет эл фуқароси ҳам озод қилинади. Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов одатда муқаддас Рамазон ойи охирида маҳбусларга амнистия эълон қилади. Озодликка чиқаётганлар эса Қуръони Карим ва Ниёзовнинг “Руҳнома” китобига қўлини қўйиб бошқа жиноят қилмаслик ҳақида қасам ичишлари керак бўлади.
XS
SM
MD
LG