Линклар

Москвадаги “Гражданское Содействие” ноҳукумат ташкилоти яқинда суд ҳукми билан озодликка чиққан ўзбекистонлик ҳибсга олинганини билдирди.


Ташкилотнинг Марказий осиёлик сиёсий иммигрантлар дастури раҳбари Елена Рябинина Рустам Мўминов олиб кетилгани ҳақида Озодлик радиосига бундай деди: “Бугун эрталаб соат чоракам ўн иккиларда участка нозири ва Федерал хавфсизлик хизмати гувохномасини кўрсатган бир шахс идорамизга келишди. Улар Мўминовнинг яшаш учун рухсати йўқлигини айтиб уни олиб кетишди. Участка нозири ташкилотимиз бошлиғи Светлана Алексеевна Ганнушкинага Мўминовни ўша атрофдаги милиция идорасига олиб боришганини айтди. Аммо навбатчи милиционер Рустам у ерда йўқлигини айтди. Ҳозир биз буни аниқлашга ҳаракат қиляпмиз”, – деди россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси.
Рустам Мўминов Ўзбекистон томони сўровига мувофиқ жорий йил феврал ойида Россиянинг Липецк минтақасида қўлга олинган эди. У Андижондаги қонли воқеаларга алоқадорликда гумон қилинган. Ўтган ой Липецк суди Мўминовни оқлаганидан кейин у Москвага кўчиб келган.
XS
SM
MD
LG