Линклар

logo-print

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида суд исломий жанггари экани айтилаётган уч нафар шахс, жумладан бир Ўзбекистон фуқаросини ҳам ўлим жазосига ҳукм қилди.


Улар жорий йил 12 май куни Қирғизистон-Тожикистон чегарачиларига қарши қуролли ҳужум уюштирганликда айбдор деб топилди. Яна икки нафар судланувчининг ҳар бирига 10 йилдан қамоқ жазоси белгиланди. Бир аёл эса уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Аммо Дилноза Нишонбоева болалари балоғат ёшига етгунча, яъни, 2014 йилга қадар суд белгилаган жазо муддатини ўтамайди.
Маълумки Қирғизистон 1998 йилда ўлим жазоси ижросига мораторий эълон қилган эди. Давлат прокурори Рисқулбек Бактибаев Озодлик радиосига суд ҳукмидан қониқиш ҳосил қилганини айтди: “Бошқалар умрини аямаганлар қаттиқ жазоланиши керак. Менимча, бугунги маҳкама шунинг яққол далили бўлди. Судланганлардан уч нафари ўлимга ҳукм қилинди. Суддан олдин терговчилар уларнинг айбини исботловчи кўплаб далиллар топди”, – деди Қирғизистон давлат прокурори Рисқулбек Бактибаев.
XS
SM
MD
LG