Линклар

Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.


Музокара чоғида Эроннинг ядровий дастури, Яқин Шарқ тинчлик жараёни ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Путин Россия ва Исроил ўртасидаги алоқалар ўзаро ишонч асосида ривожланаётганини айтди: “Сўнгги йилларда Россия Федерацияси ва Исроил ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилди. Бу муносабатлар ишонч тусини олди. Россиядан доимий яшаш учун Исроил ва собиқ Совет Иттифоқининг бошқа республикаларига кўчиб кетган ватандошларимизга нисбатан бизнинг муносабатимиз ўзгарди”, – деди Владимир Путин.
Исроил ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 15 йиллиги муносабати билан Москвага сафар қилаётган Эхуд Олмерт Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG