Линклар

logo-print

“Бизнинг Украина” партияси вакиллари Украина ҳукуматида эгаллаган тўртта вазирлик лавозимига истеъфо бердилар.


Ички Ишлар вазири эса истеъфога чиққанини ҳақидаги аввалги баёнотини қайтариб олди. Улар июн ойида коалицион ҳукумат тузиш ҳақида эришилган келишувга мувофиқ Адлия, Маданият, Оила ва Спорт ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимларини эгаллаган эдилар. Киевда ўтказилган матбуот анжуманида “Бизнинг Украина” партияси раҳбари Роман Безсмертний партия қабул қилган қарорни шундай изоҳлади:
“Бўҳронга қарши деб аталган коалиция вакиллари Миллий бирлик ҳақидаги декларация талабларини бажариш ниятида эмаслиги аниқ бўлганидан кейин, мамлакат ички ва ташқи сиёсати ўзгаргани ҳамда мантиқсиз иқтисодий тизимга қайтилаётгани маълум бўлганидан сўнг бизнинг партия органлари мухолифат сафига қўшилишга қарор қилди”, – деди “Бизнинг Украина” партияси раҳбари Роман Безсмертний.
XS
SM
MD
LG