Линклар

logo-print

Қирғизистон депутатлари “Ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга тузатиш киритиш ҳақидаги ҳукумат таклифини рад этди.


Экстремистик қарашларни тарғиб қилганларни жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутган ҳукумат таклифини атиги 17 депутат қўллаб-қувватлади. Қирғизистонда ҳозир амал қилаётган қонунга кўра, экстремистик қарашларни ахборот воситалари орқали тарғиб қилган шахсларни уч йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади. Таклиф этилган тузатишда жазо муддатининг беш йилдан 10 йилгача узайтирилиши назарда тутилган.
Қирғизистондаги ноҳукумат ташкилотлар парламентнинг “Ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга тузатиш киритиш ҳақидаги ҳукумат таклифини рад этиш ҳақидаги қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG