Линклар

Жанубий Қозоғистон вилоятида еттинчи бола ОИТСдан вафот этди.


Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, таркибида Орттирилган Иммун Тақчиллиги Вируси бўлган қоннинг болаларга қуйилгани уларнинг ОИТС билан касалланишига сабаб бўлган. Жанубий Қозоғистонда болаларга ОИТВ юққани аниқланганидан кейин минглаб бола тиббий текширувдан ўтказилди. Эпидемия сабабли соғлиқни сақлаш тизимидаги бир неча мутасадди раҳбар “ўз вазифасига совуққонлик билан ёндошганлик”да айбланиб ишдан бўшатилди.
XS
SM
MD
LG