Линклар

Франциядан сиёсий бошпана излаётган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Толиб Ёқубов европалик сиёсатчиларни президент Ислом Каримов ҳукумати билан муносабатларда муроса қилмасликка чақирди.


“Uznews.net” Интернет сайтига берган интервьюсида Ёқубов агар Европа Ўзбекистон билан музокараларни қайта бошласа, “катта хато” қилишини айтган. Европа Иттифоқи Андижондаги қонли воқеалардан кейин Ўзбекистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш ёки бекор қилмаслик масаласини келаси ой муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG